Бир муддат илгари ИШИД таркибига қўшилиш мақсадида Сурияга йўл олиб, Чеченистонда қўлга тушган россиялик қиз, Москва Давлат университети талабаси Варвара Караулова Москва шаҳар судида ўтаётган эшитишлар чоғида ўзига қўйилаётган айбловларни тан олди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“У айбини тўла ҳажмда тан олмоқда”, - деди судья сўроқ баённомасини ўқиб эшиттириш чоғида.

Илгарироқ унинг отаси Павел Караулов гувоҳлик чоғида қизининг асосий мотиви экстремистик қарашлар эмас, муҳаббат бўлганини даъво қилган эди.