Хитой Россия билан икки томонлама туристик оқимни ошириш мақсадида визасиз тартиб жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 ноябрь куни ХХР ТИВ Европа ва Осиё давлатлари департаменти раҳбари Гуй Цунъю баёнот берди.

Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, айни пайтда 5 кишидан ортиқ туристик гуруҳлар учун визасиз режим амал қилмоқда. Аммо бундай соддалаштирилган схема ҳам, ТИВ ходимининг фикрича, Россияга боришни истаётган Хитой фуқароларини қониқтирмаяпти.

“Биз бундан буён туристлар учун режимни енгиллаштириб, РФ билан визали тартибни бекор қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Цунъю. – Гап туроператорлар иштирокисиз ўтадиган сафарлар ҳақида кетмоқда. Бугунги визасиз режим талабларга жавоб бермаяпти”.