Хитойда 18 минг нафақахўр жамоавий рақсга тушди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 1918

Ўтган дам олиш кунлари хитойлик 18 минг нафақахўр Хэбэй вилоятидаги Сянхэ уездида тўпланиб, жамоавий рақс уюштирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.
Улар хит бўлган Little Apple композициясига рақс тушишди.

Хабар қилинишича, “Қизил рақс альянси” бу акция билан бир пайтнинг ўзида битта рақсни ижро этган одамлар сонига кўра янги жаҳон рекордини ўрната олди.
Интернетда жойлаштирилган видеороликдан маълум бўлишича, нафақахўрлар 100 кишилик қатор бўлиб тизилишган. Видеороликни ёзиш учун раққослар Пекиннинг барча ҳудудларидан ташриф буюришган.

Номаълум сабабларга кўра қарийб 18.5 минг раққосдан 41 нафари дисквалификация қилинган.
Илгариги рекорд 2007 йили АҚШда ўрнатилган бўлиб, унда 17 минг раққос Атлантада рақс тушган эди.

Кўпроқ янгиликлар