Япония жамоат транспортидаги йўловчилардан бири қўшни йўловчининг ўз iPhone'даги 61 белгидан иборат ҳимоя паролини 10 сонияда очганини видеога олди.

Дастлабки 30-40 дона белгини йўловчи жуда тез ҳаракатлар билан теради. Сўнгги белгиларда ўйланиб қолади. Бироқ шундай бўлса ҳам пароль теришда хатолик кузатилмайди ва видео сўнггида смартфон ҳимоя пароли очилгани ва йўловчининг мессенжерга киргани кўринган. Ушбу видео YouTuBe’да 2 кун ичида 1 млндан кўп кўрилди. 

Маълумот учун, одатда iPhone фойдаланувчилари ҳимоя учун 4-6 дона белгидан иборат пароль қўйишади. Бундан ташқари сўнгги iPhone смартфонларида бармоқ изи сканери функцияси мавжуд.