Москвада Росссиянинг машҳур режиссёри Георгий Юнгвальд-Хилькевич 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РФ кинематографиячилари иттифоқи маълумотларига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Бир неча кун муқаддам киноижодкор Боткино шифохонасига оғир аҳволда ётқизилган эди. Шифокорлар унга юракнинг полиорган етишмовчилиги ташхисини қўйган эди. Режиссёрнинг босими узоқ вақт паст бўлиб қолгани бошқа органларнинг қон билан таъминланишига салбий таъсир ўтказди, у келтириб чиқарган интоксикация эса сепсисга сабаб бўлди.

Юнгвальд-Хилькевич авваламбор “Д’Артаньян ва уч мушкетёр” фильми режиссёри сифатида машҳурдир. Бундан ташқари, у мушкетёрлар ҳақида яна иккита фильм ҳамда кўплаб бошқа картиналарни суратга олган.
Эслатиб ўтамиз, Юнгвальд-Хилькевич Тошкентда дунёга келган.