Америкалик ўзи содир этмаган жиноят туфайли 29 йил қамоқда ўтирди. Ўтган душанба куни Жоржия штатидан бўлмиш 53 ёшли Тимоти Жонсон ўзига етказилган маънавий зарарни қоплаб беришларини ва унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган полициячилар, судья ва адвокатларни жазолашни талаб қилиб судга айблов киритди.

Компенсация миқдори хали ошкор этилмаган, деб маълум қилмоқда AP агентлиги.

Унинг гувоҳлик беришича, 1984 йилнинг 22 сентябрь куни Хьюстон округи полицияси ходимлари ярим кечаси унинг уйига бостириб киришади ва ҳеч қандай исбот-далилларсиз дўкондаги ўғирлик пайтида қотиллик қилганда айблаб Жонсонни ҳибсга олишади.

2006 йили Жоржия олий суди ундан судланганлик ҳукмини бекор қилди. Орадан етти йил ўтиб эса, Жонсондан барча айбловлар бутунлай олиб ташланди.