АҚШ молия вазири Жейкоб Лью 13—14 ноябрь кунлари Киевга ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар беради ТАСС.

“Украинада иқтисодий бошқарувни мустаҳкамлаш, иқтисодий факторларни тиклаш ва коррупцияга қарши кураш каби давомий ислоҳотларни муҳокама этиш мақсадида жорий йилнинг 13—14 ноябрь кунлари АҚШ молия вазири Жейкоб Лью мамлакат молия вазири ва бир қатор юқори мартабали вакиллар билан учрашади.

У шунингдек, Юқори раданинг бир қанча аъзолари билан ҳам кўришади”, — дейилади маълумотда
Лью АҚШ президенти Барак Обама ва давлат котиби Жон Керри билан бирга Туркияда бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитида иштирок этади.