"Арсенал" 2 нафар германиялик футболчига таклиф билан чиқди

Спорт 11 Ноябрь 2015 1912

"Арсенал" жамоаси таркибида германиялик футбочлилар сони ортиши мумкин. SportBild нашри хабарига кўра Арсен Венгер Бундеслигадаги 2 футболчига таклиф билан чиққан.

Маълум қилинишича, "Байер" жамоаси ярим ҳимоячиси Карим Бельараби ва "Шальке" ҳимоячиси Бенедикт Хеведес билан музокаралар бошланган.

Қайд этилишича, Хеведеснинг трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Бенедикт Хеведес айни вақтда 27 ёшда ва у ўз фаолиятининг биринчи йилидан бери (2007 йил) "Шальке" шарафини ҳимоя қилади. У Бундеслига ўйинларида жами 11та гол уришга эришган.

25 ёшли Карим Бельараби ўтган мавсумда жамоаси сафида 33 ўйин ўтказган ва 12та гол урганди. Янги мавсумда эса у 12та учрашувда 2та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" сафида айни вақтда 2 нафар германиялик футболчи тўп сурмоқда. Булар: Месут Ўзил ва Пьер Мертезакер.

Кўпроқ янгиликлар