Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 2—7 ноябрь кунлари пляж футбол бўйича ўтказилган “Samsung” қитъалараро кубоги мусобақасида ишлади.

Ушбу мусобақада у жами 10 ўйинда иш олиб борди. Шулардан гуруҳ босқичидаги икки ўйин — Таити – Эрон ҳамда Португалия – Таити учрашувларида бош ҳакам сифатида иш олиб борган.

Ярим финал босқичида эса Намозов Россия – Эрон учрашувида 3-ҳакам сифатида ўйинни бошқаришга ёрдамлашди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ҳакам ушбу мусобақа финал учрашувида ҳам бош ҳакамлик қилди. Финалда Россия – Таити жамаоари ўзаро тўқнаш келишди ва унда Россия 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи бор пляж футбои бўйича қитъалараро кубог соҳибига айланди.

Манба: the-uff.com