10 ноябрь куни “Ўзбектуризм” МКда Бангладешнинг Тошкентдаги элчиси Мосуд Маннан билан учрашув ўтказилди.

Учрашув чоғида элчига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти борасида маълумотлар берилди, деб хабар қилди “Ўзбектуризм” матбуот хизмати.

Шунингдек, туризм соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, элчи бу борада ўз ҳаракатларини жадаллаштиришини таъкидлаб ўтди.