Бухарестдаги ёнғин туфайли қурбон бўлганлар сони 49 кишига етди

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 1116

Руминия пойтахти Бухарест марказидаги машҳур тунги клублардан бирида 31 октябрга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида қурбон бўлганлар сони 49 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Mediafax хабар қилди.

Ёнғин рўй берганда воқеа жойида 26 киши ҳалок бўлганди. 150 нафардан ортиқ киши шифохоналарга етказилган, ҳозиргача улардан 23 нафарининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Жароҳатланганларнинг 30 нафардан ортиғи Буюк Британия, Исроил ва Нидерлендия каби мамлакатларга даволаниш учун юборилганди.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрда бинонинг ертўласида жойлашган тунги клубда бепул рок-концерт ўтаётган бўлганида ёнғин чиққанди. Концертга 400 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Пиротехник шоу вақтида шифтдаги пенопластдан ясалган безак элементлари ёниб кетган. Сўнгра портлаш юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, кўпчилик саросимада ягона чиқишга отилган ва у ерда тиқилинч юз берган. Маълум қилинишича, кўпчилик нафас сиқишдан ҳалок бўлган. Руминия ОАВларининг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар ҳам бўлган.

Бу ҳодисадан кейин Руминияда норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Бу ёнғин жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиш ишларида НАТО томонидан ҳам кўмак берилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар