Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин Англиянинг «Челси» ва Франциянинг «ПСЖ» жамоалари қизиқиш доирасига тушди.

Sport Mediaset нашрининг хабар беришича, лондонликлар ва парижликлар аргентиналик ҳужумчини келгуси йил ёзда сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Игуаиннинг шартномасида товон пули сифатида 94 миллион евро кўрсатиб ўтилган. Футболчи ва итальян клуби ўртасидаги шартнома 2018 йилга қадар давом этади.

Ҳозирда 27 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатида 12 гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.