АҚШнинг Hennessey Performance компанияси (дунёдаги энг тезкор машина - Venom GT’ни яратгани билан машҳур) электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Жон Хеннессига таянган ҳолда Top Gear хабар бермоқда.

“Биз бирон-бир электрик нарса ўйлаб топмоқчимиз. Биз батареялар қуввати ошиб, ҳажми камаядиган пайтни кутмоқдамиз. Кўп кутмасак керак деб ўйлайман”, - деди Хеннесси.
Агар компания ишланмаларга ҳозироқ киришса, бугунги техник имкониятлар доирасида вазни 2 тонна бўлган машина ярата олади.

Бундан ташқари, Хеннесси гибридлар устида ишланмаслигини таъкидлади.
“Ferrari, Porsche ва McLaren гибрид технологиялари билан ажойиб ишлар бажардилар, лекин менга бу қизиқ эмас. Venom’да фақат электромоторлар бўлиши мумкин”, - қўшимча қилди Hennessey Performance раҳбари.

Октябрь ойи охирида компания Venom GT суперкарнинг электрик версиясини тақдим қилди. У 1451 от кучига эга V8 твин-турбо двигателига эга бўлди; бу кўрсаткич стандарт версиянинг агрегатидан 207 от кучига кўпроқдир. Машинанинг бу версияси максимал даражада 450 км/соат тезликка чиқа олади.