Француз Гвианаси ҳудудидаги Куру аэродромидан Францияга тегишли Ariane-5 ракетаси 2та телекоммуникацион йўлдошни билан биргаликда космосга кўтарилди. Бу ҳақда Европа космик агентлиги хабарида айтилган.

Ракетанинг осмонга кўтарилиш жараёни Arianespace сайти орқали трансляция қилинган. Ракета соатига 8,5 минг км тезлик билан учган.

Ушбу ракета орбитага ARABSAT-6B ва GSAT-15 сунъий йўлдошларини олиб учган. Биринчи сунъий йўлдош Саудия Арабистонига, иккинчиси Ҳиндистон космик агентлигига алоқадор ҳисобланади.