Германия ва Францияда “Исо Қуръонда” хужжатли сериали эфирга узатилади

Жамият 11 Ноябрь 2015 3243

«Arte» немис-француз телекомпаниясида “Исо Қуръонда” номли хужжатли сериал намойиши бошланади. Бу ҳақда «Histoire pour Tous» сайти маълумотларига асосланиб Muxlis.uz сайти хабар бермоқда.

Хабарларда келтирилишича, мазкур лойиҳада 26 нафар мусулмон уламолари эксперт сифатида иштирок этган.
Сериалнинг дастлабки эпизодлари 2015 йилнинг ноябрь ойи охири ва декабрнинг бошларида эфирга узатилади.

Сериалда Исо алайҳисалом ва уларнинг волидаи мухтарамалари Биби Марям ҳақида Қуръони Каримда ёзилган фикрлар(“Ан-Нисо” сурасининг 157, 158- оятлари) хусусида ҳикоя қилинади.

«Arte» француз каналининг асосий биноси Страсбургда жойлашган бўлиб, томошабинларга маданият ва санъат йўналишидаги маълумотларни етказишга ихтисослашган.

Кўпроқ янгиликлар