Ўзбекистонлик таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова айни вақтда хорижда. Унинг Инстаграмига ўзи томонидан қўйилган суратлардан билиш мумкинки, у Туркияда ва ёлғиз эмас.

У айни вақтда Инстаграмда янги аккаунтини юритмоқда. Акртиса ўз аккаунтини guli_sharapova номи остида очган. Бу аккаунт очилганига 1,5 ой бўлган.

Янги аккаунтда жойлаштирилган суратлар орқали унинг ташқи кўринишида кўп ўзгаришлар юз берганини, хусусан сочи калта олинганини кўриш мумкин. Яна бир ўзгариш сифатида эса Гулчеҳра Эшонқулова айни вақтда санъат билан шуғулланмасдан, ўқиш билан бандлигини тахмин қилиш мумкин.

Актриса аксар суратларида Шароф Шаропов билан бирга кўринади. Бундан билиш мумкинки, улар Туркияга биргаликда кетишган.

4 кун олдин жойлаштирилган суратда эса улар ёнма-ён ўтиришган ҳолатда тушишган. Сурат остига актриса "С любимом мужем" (Севимли рафиқим билан) дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида кун.уз сайтида 34 ёшли Гулчеҳра Эшонқулова 21 ёшли Шароф Шаропов ўртасидаги 2 ойлик турмуш ота-оналар норозилиги туфайли бузилган ва жуфтлик ажрашишгани ҳақида хабар қилинганди.