Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering Co компанияси “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси таркибидаги “Ўзнефтгазқурилишинвест” АК акцияларининг 49 фоиз акцияларини харид қилиши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси хабар қилди.

Hyundai ва қўмита Жанубий Корея компаниясининг “Ўзнефтгазқурилишинвест” АКни хусусийлаштиришда иштирок этиши борасида шартнома имзолашди.
“Hyundai айни пайтда нефть-газ соҳасида бир қанча лойиҳаларни амалга оширмоқда, шу боис қурилишга ихтисослашган маҳаллий корхонадаги иштирок мантиқан тўғридир”, - таъкидлади қўмита вакили.

Илгарироқ Hyundai 2018 йил охиригача Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика секторида умумий қиймати 8 млрд доллардан ошадиган шартномаларни реализация қилиши хабар қилинган эди.