Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 10 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Бир кун ичида British Airways авиакомпаниясига тегишли иккинчи самолётнинг ҳам двигатели ишламай қолди>>

British Airways авиакомпаниясининг самолёти двигателда пайдо бўлган носозлик туфайли Даллас аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда AirLive.net.

Туркияда ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитида Путин ва Обама учрашиши мумкин>>

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама Туркиянинг Анталия шаҳрида 15-16 ноябрда бўлиб ўтадиган G20 – “Катта йигирматалик” саммитида учрашув ўтказишлари мумкин, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Учрашув қандай форматда ўтиши ҳозирча айтилмаган.

Обама ва Эрдўған ИШИДга босимни кучайтиришга келишиб олдилар>>

АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИД жангариларига қарши чора-тадбирларни кучайтиришга келишиб олдилар.

ЕТТБ 2015 йилда Тожикистон иқтисодиёти 5 фоизга қадар сустлашишини башорат қилди>>

Тожикистон ЯИМ ўсиши 2014 йилдаги 6,7 фоиздан 2015 йилда 5 фоизгача пастлашади, дейилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг иқтисодий башоратида.

Эрон террорчилардан хавфсираб чегараларини мустаҳкамламоқда>>

Эрон ички ишлар вазири ўринбосари Ҳуссайн Зулфуқорий берган маълумотларга қараганда, мамлакат ичига террорчиларнинг киришини олдини олиш борасидаги хатти-ҳаракатлар доирасида чегара постлари мустаҳкамланмоқда.

Сурия ва Ироқда 300 тожикистонлик ҳалок бўлди>>

Тожикистонлик жангарилари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда кўплаб ҳалок бўлмоқда, тирик қолганларнинг кўпчилиги эса юртига қайтмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон разведкаси эълон қилган ҳисоботда айтилди.

Россия ТИВ: Яқин Шарқ навбатдаги “қора туйнук”ни бошдан кечира олмайди>>

Яқин Шарқда ҳокимиятни куч билан ўзгартиришга бўлган навбатдаги ҳаракат жуда қимматга тушиши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги нонни бўлаклаб сотишга чақирди>>

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сапархан Омаров нонни кесилган ҳолда сотишнинг мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири сайти орқали хабар қилинди.

ИШИД террорчиси ҳужуми оқибатида "Толибон" қўмондонларидан бири ҳалок бўлди>>

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ҳужуми туфайли "Толибон" ташкилоти ҳарбий бошлиқларидан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дунёдаги энг пиёниста давлат номи айтилди>>

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, спиртли ичимликлар ичиш ҳажмининг энг юқори даражаси Литвада қайд қилинган. Бу мамлакатнинг ҳар бир фуқароси йилига 14 л спиртли ичимлик ичади, деб ёзади Британиянинг Independent нашри.

Туркияда йирик теракт тайёрлаётган 3 кишини қўлга олди>>

Туркиянинг Измир шаҳри жандармерияси Курдистон ишчи партиясининг 3 нафар жангарисини қўлга олди. NTV телеканалининг хабар қилишича, террорчилар ёнидан 17 кг пластик портловчи моддалар топилган.

ИШИД Афғонистондаги ўрнини мустаҳкамламоқда>>

ИШИД гуруҳи ўзининг Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда Россия Федерал қидирув бюроси директори ўринбосари Евгений Сисоев айтиб ўтди.

Хитой Россия билан виза тартибини бекор қилиши мумкин>>

Хитой Россия билан икки томонлама туристик оқимни ошириш мақсадида визасиз тартиб жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 ноябрь куни ХХР ТИВ Европа ва Осиё давлатлари департаменти раҳбари Гуй Цунъю баёнот берди.

Россия ва Кувайт мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди>>

Россиянинг “Рособоронэкпорт” корхонаси ва Кувайт Мудофаа вазирлиги 10 ноябрда мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди.

Суриянинг Латакия шаҳридаги отишма қурбонлари сони 23 нафарга етди>>

Суриянинг Латакия шаҳрида содир этилган отишма натижасида оламдан ўтганлар сони 23 нафарга етди, 65 нафар фуқаро эса жароҳат олди, дея хабар қилди РИА “Новости” маҳаллий полициядаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири: 2015 йил ҳосилининг бир қисми қор остида қолиб кетди>>

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми қор остида қолганини тан олди.

Facebook’ка европаликларни кузатишни бас қилиши учун 48 соат вақт берилди>>

Брюссел Фуқаролик суди 9 ноябрь куни ўз қарори билан Facebook ижтимоий тармоғига 48 соат ичида фойдаланувчиларини кузатиш ва улар маълумотларини қайта ишлаш амалиётини тўхтатиш мажбуриятини юклади.

Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилди (фото+видео)>>

9 ноябрь куни "Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.