Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 11 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон ТИВда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакили билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича масъул вакили Андреас Пешке билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида контрафакт маҳсулотларга қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ва контрафактга қарши кураш”мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бангладеш ва Ўзбекистон туризм соҳасидаги алоқалар истиқболларини муҳокама қилди>>

10 ноябрь куни “Ўзбектуризм” МКда Бангладешнинг Тошкентдаги элчиси Мосуд Маннан билан учрашув ўтказилди.

Uzbekistan Airways йўловчиларининг аксарият қисми МДҲ давлатларига учгани айтилди>>

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси, глобал иқтисодиётдаги инқирозли ҳолатга қарамай, 2015 йилнинг 3 чораги мобайнида фойда кўрди. Бу ҳақда компания вакилларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Қўрғонтепа “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида янги ётоқхона фойдаланишга топширилди>>

2014 - 2015 йилларга мўлжалланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, Қўрғонтепа “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида 180 ўринли янги болалар ётоқхонасини қуриш режалаштирилган эди.

Ўзбекистонликлар озиқ-овқат маҳсулотларига маошларининг 40 фоизини сарфлайдилар>>

Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси мутахассислари мамлакат фуқаролари озиқ-овқат маҳсулотларига ўртача қанча пул ишлатишларини ҳисоблаб чиқишди. 

ЛУКОЙЛ Ўзбекистондаги барча лойиҳаларини кўрсатилган муддатда амалга оширади>>

Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси раҳбари Вагит Алекперов билан ушбу компания мамлакат ҳудудида амалга ошираётган лойиҳалар реализациясини муҳокама қилди. 

Hyundai “Ўзбекнефтегаз”га тегишли қурилиш корхонасининг 49 фоиз акциясини харид қилади>>

Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering Co компанияси “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси таркибидаги “Ўзнефтгазқурилишинвест” АК акцияларининг 49 фоиз акцияларини харид қилиши мумкин. 

“Паспорт столи”: Нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди>>

Маълумки, 2011 йил 5 январда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, 2015 йилнинг охирига қадар юртимизда янги паспорт тизими жорий этиладиган бўлди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мева ва сабзавот экспорти тизимида янги корхона ташкил этади>>

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Ўзбектемирйўлэкспедиция» унитар корхонаси тизимида янги «Poliz Trans» унитар корхонасини ташкил этади. 

Ўзбекистонда “Диабет ойлиги” бошланди>>

14 ноябрь куни Ўзбекистонда Халқаро диабетга қарши кураш куни нишонланади. Ушбу сана биринчи марта 1991 йилда Халқаро диабет федерацияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусига кўра дунё миқёсида диабет билан касалланишлар сони ортиши муносабати билан ўтказилган.

Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача ёмғирли кунлар давом этади>>

Ўзбекистон гидрометеорология маркази хизматининг маълум қилишича, 13-15 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджетини қабул қилишди>>

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида, Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқишди.

Хайр-саховат рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат ўртасида 27-ўринни эгаллади>>

Буюк Британиянинг Чаритис Эйд жамғармаси 10 ноябрда аҳолиси фаол даражада хайр-саховат билан шуғулланувчи, яъни ўзининг шахсий пуллари ва вақтини муҳтож одамлар ва беморларга сарфлайдиган давлатлар рейтингини чоп этди.

2015 йилнинг 10 ойи давомида Тошкентда ўт ўчирувчилар 20 кишининг ҳаётини сақлаб қолишди>>

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси жорий йилнинг 10 ойига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Ўзавтойўл: IХ Халқаро саноат ярмаркасида 100 млрд сўмдан ортиқ ҳажмдаги шартномалар имзоланди>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 26 октябридан 5 ноябрга қадар бўлиб ўтган мазкур тадбирда "Ўзавтойўл" АК тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистонда йилига 15 турдаги 7 млн тонна цемент ишлаб чиқарилмоқда>>

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг “Стром” илмий-тадқиқот ва синов маркази раҳбари, техника фанлари доктори, профессор Мастура Искандарова билан янги турдаги қурилиш материаллари қандай имкониятлар яратаётгани хусусида суҳбатлашди. 

Тошкентда квартиралар нархининг сентябрь-октябрь ойларидаги ўзгариш динамикаси>>

Тошкентда куз мавсумининг ўртасига келиб квартиралар бозоридаги ўртача таклиф нархларининг динамикаси ўртача нархларнинг пасайишини намойиш қилмоқда.

Тошкент вилоятидаги сув омборларида жамоат пляжлари ташкил қилинади>>

Кейинги йил баҳорига қадар Тўябўғиз ва Чорвоқ сув омборларида аҳоли учун махсус жамоат хизматлари ташкил қилинади. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар бермоқда.

Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи 21 ноябрда бўлиб ўтиши маълум қилинди>>

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 21 ноябрь куни турмуш қуришларини маълум қилишди. Айни дамда икки ёш тўйга тайёргарлик кўришмоқда ва тўй учун либослар танлашган. Бу ҳақда Кун.уз сайтига хонандаларнинг маъмури маълум қилган.

Ўзбек хонандаси пойтахт аҳолисини ҳайратга солди>>

Турли мусиқали телевизион-шоулар қатнашчиси, истеъдодли ёш ижрочи Улуғбек Халиқов Тошкент аҳлини ҳайратда қолдирди. Хонанда кафе мижозлари, автобус йўловчилари, шаҳар кўчаларидаги пиёдалар олдида чиқиш қилди. 

Бабаян терма жамоанинг КХДРга қарши ўйин учун 23 футболчилик таркибини эълон қилди>>

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин учун 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилди.