ЛУКОЙЛ Ўзбекистондаги барча лойиҳаларини кўрсатилган муддатда амалга оширади

Ўзбекистон 11 Ноябрь 2015 2021

Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси раҳбари Вагит Алекперов билан ушбу компания мамлакат ҳудудида амалга ошираётган лойиҳалар реализациясини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон етакчиси компаниянинг мамлакат нефть-газ секторидаги лойиҳалардаги фаол иштирокини қайд қилиб ўтди. Жумладан, компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга йўналтирган инвестициялари 5 млрд доллардан ошгани таъкидланди.

Айни пайтда ЛУКОЙЛ республикада 3та лойиҳа устида ишламоқда: Қандим-Ҳавзак-Шоди; Жануби-Ғарбий Ҳисор конларини ишлатмоқда, шунингдек, Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмида халқаро консорциум таркибида геологик разведка ишларини амалга оширмоқда.

Дастлабки 2 лойиҳа доирасида компания 2020 йилга келиб 18 млрд кубометр газ қазиб олишни, инвестициялар ҳажмини эса 8 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Айни пайтда компаниянинг Ўзбекистонда чиқарган газ ҳажми 30 млрд кубометрдан ошиб кетди.

“Алекперов ЛУКОЙЛ Ўзбекистон нефть-газ секторида амалга оширилаётган барча инвестицион лойиҳалар доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг кенг миқёсда ўз вақтида ижро этилишини таъминлаб беришини таъкидлаб ўтди”, - дейилади хабарномада.

Шунингдек, учрашув давомида ўзаро ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари муҳокама қилинди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7522 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8803 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9587 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34505 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51522 Жамият
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 335 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 676 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар