Марказий Африка Республикасида мусулмон жангарилари билан бўлган қуролли тўқнашувда БМТ тинчликпарвари ҳалок бўлди. Бу ҳақда халқаро ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусулмон мухолифати бўлмиш "Селека" МАРдаги БМТ миссияси блокпостига ҳужум қилган. "Бўлиб ўтган воқеа туфайли бир нафар тинчликпарвар ғойиб бўлди. Бироз ўтиб эса уни ўлган ҳолда топишди”, - дейилади маълумотда. "БМТ бош котиби ташкилот тинчликпарварига бўлган ҳар қандай ҳужумни қаттиқ қоралайди ва адолат учун айбдорни топиш ҳамда жазолаш мақсадида зудлик билан тезкор тадбир ўтказишга чақиради”, - деб таъкидланди халқаро ташкилотда.


БМТ миссияси ҳамда Африка кучлари ҳамкорлигида мамлакатда зўравонлик даражаси пасайтирилди. Аммо қуролли тўқнашувлар ҳозирги кунларга қадар давом этмоқда. Ўтган ойда воқеалар ривожи кескинлашуви янада ортди. Шу боис 18 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик ва парламент сайловлари йил охирига қадар кечиктирилди.