Шу йилнинг декабрида Қозоғистон Европа Иттифоқи билан янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимов Остона клуби йиғилишидаги чиқишида маълум қилди.

“Биз Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигимизни давом эттириш ва чуқурлаштиришни истаймиз, - таъкидлади у. – Умид қиламизки, декабрда шериклик бўйича янги келишувни имзолаймиз”.

Октябрь ойи охирида Қозоғистон расмийлари янги келишувни имзолаш учун ЕИ делегацияси ташриф буюришини кутаётганини маълум қилган эди.