«Мерседес» янгиланган SL дизайнини намойиш қилди

Технология 11 Ноябрь 2015 3039

Mercedes-Benz компанияси янгиланган SL родстер (икки ўриндиқли усти очиқ ёки ёпиқ автомобиль) суратларини намойиш қилди. Фотосуратлар мазкур русумнинг Facebook`даги саҳифасига жойлаштирилди. Янгиланган модел ноябрь ойининг ўрталарида Лос-Анджелесдаги автосалонида тақдим этилади.

Эълон қилинган суратдан кўриш мумкинки, SL кузовининг олд қисми Mercedes-AMG GT суперкари услубида қарийб бутунлай янгиланган. Жумладан, бампер, радиатор панжараси, капот ва асосий оптика шакли ўзгартирилган.
Моделнинг яна қайси қисмлари дизайнига ўзгартишлар киритилгани ҳозирча номаълум. Шунингдек, родстернинг техник таркибида ҳам янгиланишлар борлиги хабар қилинмади.

Турли бозорларга родстернинг тўрт хил намунаси чиқарилиши айтилмоқда: SL 400 (3.0, V6, 333 от кучи), SL 500 (4.6, V8, 455 от кучи) ҳамда иккита AMG-модификациялар: SL 63 (5.4, V8, 585 от кучи) ва SL 65 (6.0, V12, 630 от кучи).

Кўпроқ янгиликлар