Москва полицияси экстремизм хавфи туфайли кучайтирилган тартибда ишламоқда

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 3933

Москва полицияси экстремизм хавфи туфайли кучайтирилган тартибда ишламоқда, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси бошлиғи Анатолий Якунин “Россия 24” телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, Москва ички ишлар идоралари иши “турли манбалардан келиб тушаётган” хавфлар сабабли кучайтирилган.

“Биз саноат ҳудудлари, бозорлар ва хорижликлар ҳамда экстремистик фаолият сабабли қизиқиш уйғотувчи бошқа шахслар бўлиши мумкин бўлган жойларни текширмоқдамиз”, деб айтди Якунин.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг кучайтирилган иш тартиби унинг бекор қилиниши ҳақида буйруқ бўлмагунча давом этади.

Якуниннинг таъкидлашича, ушбу ишлар жамоат транспортида хавфсизлик чораларини кучайтиришни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, Москва вилояти полицияси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Аввалроқ Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган уч киши қўлга олингани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар