Мутахассис: 15 йилдан сўнг Москвада интернет бутунлай текин бўлади

Технология 11 Ноябрь 2015 2908

2030 йилга келиб Москвада интернетдан фойдаланиш мутлақо текин бўлиши мумкин. Бу ҳақда Москва ахборот технологиялари таҳлилий бўлинмаси бошлиғи Алексей Чукарин айтиб ўтган.

Айни дамда Москванинг 75 фоиз аҳолиси интернетдан фойдаланади. 2015 йил ҳолатига кўра, интернет ахборот-коммуникация соҳалари ичида энг оммабопи бўлган. Мутахассиснинг фикрича, рақамли технологиялар соҳаси бундан кейин ҳам жадал ривожланади ва 2030 йилга келиб, интернет шаҳарнинг барча иқтисодий соҳаларини қамраб олади.

Чукариннинг сўзларига кўра, келгуси 15 йил ичида шаҳарлар ва компаниялар олдида маълумотларни сақлаш ва қурилмаларни энергия таъминоти билан узлуксиз таъминлаш вазифаси турибди.

Кўпроқ янгиликлар