Ливиянинг Бенгазия вилояти ҳудудида қонуний ҳукумат тарафдорлари ва ИШИД жангарилари ўртасида юз берган тўқнашув натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар тарқатган.

2011 йилда Ливияда давлат тўнтарилиши амалга оширилиб, Муаммар Каддафий ўлдирилгач, мамлакат икки лагерга бўлинганди.

Шимолда, хусусан Триполида ИШИД тарафдорлари назоратни ўз қўлига олган, мамлакат шарқида, Бенгазия ҳудудида эса қонуний ҳукумат тарафдорлари жойлашган.