Эрон етакчилари алкоголь маҳсулоти қўйиладиган маросимларда иштирок этмасликлари ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда ISNA Эрон агентлиги.

Аввалроқ Франция ОАВлари Эрон президенти Хасан Руҳоний Франция президенти Франсуа Олланд билан Парижда тушлик қилишдан бош тортгани ҳақида маълум қилишган эди. Бунга таомномадан винонинг ўрин эгаллагани сабаб бўлганди.

Руҳоний Италия ва Францияга 14—18 ноябрь кунлари савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва янгилаш масалаларини кўриб чиқиш учун ташриф буюради.


1999 йилнинг октябрида ҳам Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий ҳам алкоголь ичимлиги қўйилгани сабаб Елисей саройида ўтказилган зиёфатда иштирок этмаган эди.