АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг Эронга қарши амал қилувчи санкцияларини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақдаги ҳужжат матнини CBS News телеканали мухбири Марк Ноллер ўзининг твиттерида маълум қилди.     

"Эрон ядровий дастурининг тинч характерини таъминлаш мақсадида эришилган тарихий келишувга қарамасдан, Эрон ҳукуматидаги баъзи ҳаракатлар ва сиёсий чоралар АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига ноодатий ва экстраординар хавф солишда давом этмоқда. Шу сабабли Эронга нисбатан 1995 йил 15 мартда киритилган миллий фавқулодда ҳолат тартиби 2016 йил 15 мартдан ҳам давом эттирилиши керак", деб айтди Обама.    

Шу тариқа Обама санкцияларни бир йилга узайтирди.