Огайонинг Акрон шаҳридаги аэропортдан ҳавога кўтарилган енгил мотортли Hawker 25 самолёти тураржойлар устига қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Самолёт қулаган жойдаги уйлардан бири буткул ёниб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, ушбу воқеа туфайли ҳалок бўлганлар самолёт учувчилари эди.

Daily Mail нашрида ёзилишича, устига самолёт қулаб тушган уй ичида воқеа пайтида ҳеч ким бўлмаган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.