Оқ уйда АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнестнинг маълум қилишича, Туркияда бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитида Барака Обама Сурия масаласини муҳокама этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

“Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти фаолиятини сусайтириш ва бутунлай йўқ қилишни янада кучайтириш борасида АҚШ томонидан бериладиган таклиф ва суҳбатлар кутилмоқда”, — деди у.

Эрнестнинг қўшимча қилишича, “Катта йигирматалик”да қатнашаётган давлатлари орасида ИШИДга қарши курашда АҚШ бошлиқ коалицияга кирувчи бир қатор мамлакатлар ҳам бор.