Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Кутубхонасида Ўзбекистон Халқ шоири ва ёзувчи Хуршид Даврон билан "Сўйла, юрак, адабиётдан" мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда адабиёт соҳасининг вакилларидан педогогика фанлари доктори Қозоқбой Йўлдошев, Эшқобил Шукуров ва Шукур Қурбон ҳам иштирок этди.

Йиғилганларга Хуршид Давроннинг ижоди, шу билан бирга, Kh-davron.uz сайти фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шоирнинг рус ва озарбайжон шоирлари ижод намуналаридан ташқари, япон хокку ва танкулари таржимаси билан ҳам шуғулланаётгани адабиёт ихлосмандлари эътиборини тортди.

Ижодий учрашув қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди. Жумладан, адиб “Ватанни нимага қиёслайсиз”, деб берилган саволга: "Ватан – нафасимиз. Уни безакдор сўзлар билан тасвирлаш шарт эмас", - дея жавоб берди.
Чарос Омонова, ЎзДЖТУ талабаси