"Валенсия" жамосининг 22 ёшли испаниялик ҳужумчиси Пако Алькасер "Челси" жамоасининг қишки трансферлар вақтидаги асосий мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар қилмоқда.

Жозе Моуриньо жамоанинг айни вақтдаги ҳужумчилари Диего Коста, Люик Реми ва Радамель Фалькаонинг кўрсаткичларидан норози бўлмоқда ва уларнинг ўрнига янги марказий ҳужумчи олиб келишни кўзламоқда.

Қайд этиш керакки, юқорида номлари саналга 3 ҳужумчи АПЛнинг жорий мавсумида жами 3та гол уришди.

Алькасер эса ўз жамоаси сафида Ла лигада ўтказилган 10та ўйинда 5та гол уриб, 2та голли пас узатди.