Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Иннопрактика” компанияси раҳбари, 28 ёшли Катерина Тихонова Владимир Путиннинг қизи эканлиги ҳақида Reuters ахборот агентлигида чоп этилган мақоладаги маълумотларни инкор этди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Мен буни инкор қила оламан”, деб айтди Песков. Reuters агентлиги мақоласида Газпромбанк раҳбари Андрей Акимовга иқтибос келтирган ҳолда Тихоновани Путиннинг қизи эканлиги таъкидлаган.

Песковнинг айтишича, у Акимовнинг раддиясини кўрган, унда “Акимов Reuters берган маълумотдан ҳайратда эканлиги ва ҳеч қачон бундай айтмаганини таъкидлаган”.

“Путиннинг қизлари ким эканлиги ҳақида сизларга бирор нарса айта олмайман, чунки бундай маълумотга эга эмасман ва айта олмасдим ҳам, чунки бу менинг хизмат вазифаларимга кирмайди”, деб айтди Песков.