Путин: АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг асл мақсади Россия ядровий салоҳияти кучини кесишдан иборат

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 6779

АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг кенгайтирилиши бошқа ядровий давлатлар, авваламбор Россиянинг стратегик ядровий салоҳиятини нейтраллаштиришдан иборат, деб айтди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“Биз бир неча бор таъкидлаганмиз, биз бундай ҳаракатларни ракета-ядровий қуролланиш соҳасидаги тенгликка раҳна солишга уринишдек баҳолаймиз. Моҳиятан, бу уринишлар бутун глобал ва минтақавий барқарорликни издан чиқаришга уринишлардир”, деб айтди Путин Россия Қуролли кучларини ривожлантириш бўйича ўтказилган мажлисда.

“Эрон ва Шимолий Корея ядровий хавфларига ишора қилиш АҚШнинг асл мақсадларини яширади. Асл мақсад эса АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан ташқари бошқа ядровий давлатлар, авваламбор Россиянинг стратегик ядровий салоҳиятини нейтраллаштиришдан иборат”, деб айтди Путин.

Путиннинг айтишича, Россия исталган ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимидан ўта оладиган зарба берувчи тизимларни ривожлантиради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар