Россия президенти Владимир Путин Россия қуролланиш пойгасига киришни истамаслигини айтди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.

“Биз қандайдир қуролланиш пойгасига киришни мўлжалламаяпмиз. Кимгадир етиб олиш ёки ўтиб кетишнику, умуман истамаяпмиз. Биз шунчаки Россия Қуролли кучлари ва мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари сурункали тарзда етарлича молиялаштирилмаган 1990-йиллар-2000-йилларда қўлдан бой берганларимизнинг ўрнини тўлдиришимиз керак”, деб айтди Путин.

Путиннинг айтишича, давлат мудофаа буюртмасини амалга ошириш суръатлари яхши даражада сақланиб қолмоқда. “2015 йилда қўшинларга 2014 йилга нисбатан 25 фоиздан кўпроқ янги ва модернизация қилинган қурол-аслаҳа намуналари тақдим қилинди. Муҳими бу келаётган замонавий қурол-аслаҳа жадаллик билан ишлатилмоқда”, деб қўшимча қилди Путин.

Путиннинг айтишича, мудофаа соҳасида импорт ўрнини босиш иқтисодиётнинг фуқаролик тармоқларига ижобий таъсир кўрсатиши керак.