Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакат фуқаросининг Москвада даволаниши учун пул ўтказди

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 1445

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакат фуқаросининг Москвада даволаниши учун пул ўтказди. Элчилик матбуот хизматининг хабар беришича, қирғизистонлик Абсамат қизи Қанайимнинг даволаниши учун мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев Боткин номли шифохонага 300 минг рубль ўтказган.

Қанайим зўравондан қочаман деб 7-қаватдан тушиб кетган. У кўплаб жароҳатлар олиб, юқорида тилга олинган шифохонага ётқизилган ҳамда у ерда икки марта жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.

Аёлнинг аҳволи қандай эканлиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмади.

Кўпроқ янгиликлар