Қўрғонтепа “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида янги ётоқхона фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 11 Ноябрь 2015 3823

2014 - 2015 йилларга мўлжалланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, Қўрғонтепа “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида 180 ўринли янги болалар ётоқхонасини қуриш режалаштирилган эди.

2015 йил 10 ноябрь ҳолатига бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бинонинг умумий майдони 2325 м2 бўлиб, унинг олд томонидан дам олиш ўриндиқлари, замонавий ёритгичлар ўрнатилган ҳамда ободонлаштириш ишлари доирасида арча, мевали дарахтлар ва манзарали гуллар экилган.

Бино икки қаватдан иборат. Унда жами 80 та хона бўлиб, шундан биринчи қаватда 23 та ётоқ, 16та ёрдамчи, битта сенсорик машғулотлар хонаси, битта гимнастика зали, 4та санузел хоналари жойлашган. Уларнинг ҳар бирида алоҳида ҳожатхона, душ ва ваннахоналар мавжуд. Бундан ташқари, 2- қаватга кўтарилиш учун 3та зина йўлаги ва 1та лифт ўрнатилган. 2- қаватда эса 23та ётоқ, 8та ёрдамчи ва 4та санузел хонаси бўлиб, ушбу хоналарда ҳам алоҳида ҳожатхона, душ ва ваннахоналар мавжуд.

Ногиронларни йўлакларда юриши учун ҳам алоҳида шароитлар яратилган бўлиб, йўлакнинг ҳар икки тарафига махсус ушлаб юриш учун таянч мосламалари ўрнатилган. Хоналарга аравачалар кириб чиқиш учун мослаштирилган. Ҳар бир бўлимда алоҳида ёнғин хавфсизлиги бурчаги ташкил қилинган. Бундан ташқари, бинонинг ички қисмига ва ётоқхоналарига ёнғиндан огоҳлантирувчи мосламалар ва видеокузатув ўрнатилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар