Роббен ва Левандовски ўртасида машғулот вақтида зиддият келиб чиқди

Спорт 11 Ноябрь 2015 3172

"Бавария"нинг икки етакчи футболчиси Арьен Роббен ва Роберт Левандовски ўртасида машғулот вақтида зиддиятли вазият юз берди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, машғулот вақтида польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Роббенни худбинликда айблаб, ўзига тўп оширмагани учун унга бақирган.

Машғулотдан кейин ундан журналистлар бу ҳаракати учун изоҳ сўрашганида, польшалик футболчи бу масалани очиқ қолдирган ва "Барчасини ўзингиз кўрдингиз", дея жавоб қайтарган.

Шунингдек, "Бавария" жамоасининг спорт ишлари бўйича директори Матиас Заммер бу ҳодиса юзасидан изоҳ берган ва айтишга арзигулик муаммо йўқлигини, ички муҳит жойидалигини айтган.

"Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар баъзида қизишиб туришади. Умуман, барчада шундай бўлади", дея жавоб берган Заммер шу ҳолат юзасидан берилган саволга.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар