10 ноябрь куни Россия терма жамоасининг Европа чемпионати учун янги формаси тақдимоти ўтказилди.

Бу футболкалар "Биринчи канал"даги "Вечерний Ургант" кўрсатуви вақтида намойиш қилинган.

Футболка тўқ қизил рангда бўлиб, унга олтин ранглардаги Россия герблари рамзлари тушириб чиқилган.

Ушбу футболкалар терма жамоа етакчилари Артём Дзюба ва Денис Черишев томонидан намойиш қилинган.

Ушбу либослар adidas фирмаси томонидан тайёрланган.