Самвел Бабаян: КХДРга қарши ўйин вақтида ёмғир ёғса, бу ўйинга жиддий таъсир кўрсатмайди

Спорт 11 Ноябрь 2015 3176

Бугун Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди ва унда Самвел Бабаян ҳамда Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишди.

"Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақиб гуруҳда биринчи ўринда бормоқда. Жуда кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа. Биз КХДРнинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. КХДРга қарши муҳим ўйин кутиб турибди, шу боис барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян. 

У ўйин қайдномасига киритиладиган 18 нафар футболчи номига ойдинлик киритиб олмагани ҳақида айтиб ўтган.

Шунингдек, у ўз жавобида бўлажак ўйин натижасига об-ҳаво шароити таъсир кўрсатмаслиги ҳақида айтган.

"Йўқ. Филиппиндаги ўйинда кўрган бўлсангиз жуда кучли ёмғирда ўйнагандик. Шу боис бу борада муаммо бўлмайди", дея жавоб қилади Бабаян шу хусусдаги саволга.

Терма жамоа бош мураббийи легионерлар, хусусан ўтган ҳафтада Россия чемпионатида муҳим ўйинларда иштирок этган Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов Тошкентдаги ўйинга тайёр ҳолатда етиб келгани, уларда чарчоқ аломати йўқлигини маълум қилган.

"Бу иккала футболчи профессионал ҳисобланади. Тикланиш учун орада вақт бўлди. Эртага майдонга тушиб ўзларини кўрсатишларига ишонаман", дейди мураббий.

Анжумандан сўнг Самвел Бабаян қисқача тилак билдирди.

"Эртага жуда муҳим ўйин бўлади, бу ўйинда стадионга келиб, жамоани қўллашингизни сўрайман", дейди у.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар