Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси шифокори Омеро Де Агостинонинг фикрига кўра, «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг энг муҳим қарама-қаршилиги бўлмиш «Эль-класико»ни ўтказиб юбориши керак.

«Месси «Эль-класико»да ўйнайдиган даражада тайёр бўлишига шубҳа билан қарамоқдаман. Луис Энрике кимдир уни тузалган дейишига ишониб кетавермаслиги керак. Муаммо футболчининг тўп билан муомалада бўлаётганида яна бир марта жароҳатланган жойнинг қўзғалиши мумкинлигида. Мен унинг жисмоний жиҳатдан муаммоси борлигига ишонмайман, муаммо футбол амалиётида.

Албатта нима бўлган тақдирдаям Месси бу Месси, унга яна ўзининг футбол ритмига тушиб олиш зарур», — дейди Де Агостино Cadeno SER нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Месси мустақил равишда югуриб, тўп билан муомала қилишни бошлагани ва 21 ноябрь куни «Реал»га қарши учрашувда майдонга тушиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.