Сиэттл ҳокимияти шаҳардаги "сақичли девор"ни йўқ қилишга кўрсатма берди

Жамият 11 Ноябрь 2015 2772

АҚШнинг Сиэттл шаҳри ҳукумати шаҳардаги машҳур "Сақичли девор"ни йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда The Seattle Times нашри хабар тарқатган.

Турли ранглардаги сақичлар ва резиналар ёпиштириб ташланган бу девор сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда эди.

Шаҳар аҳолиси 20 йил олдин Пайк-Плейс-Маркет бозори рўпарасидаги оддий деворга сақичлар ёпиштиришни бошлаганди. Бу девордан ўтгач, шаҳар театри биноси жойлашган.

Шаҳар ҳокимиятидаги амалдорларнинг аниқлашича, бу девор сайёҳлар биалн биргаликда каламушларни ҳам ўзига жалб қилмоқда.

Шундан сўнг, тегишли қарор қабул қилинган ва махсус ходимлар деворни сақичлардан тозалашни бошлаган. 3 кун ичида девор тозаланиши кераклиги ҳақида кўрсатма берилган.

20 йил давомида деворга ёпиштирилган сақичларнинг жами миқдори 1 тонна чиқиши мумкин.

Шаҳарликлар бу деворга сақичларни асосан юрак кўринишида ёпиштиришни одат қилишганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар