Словения бош вазири Миро Церарнинг маълум қилишича, мамлакат Хорватия билан чегарасида “вақтинчалик техник тўсиқ”лар барпо этиш ниятида. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чоралар мамлакатга келаётган муҳожирлар оқимини назорат этиш мақсадида амалга оширилади. Шу боис улар учун чегаралар олдингидек очиқ бўлади.
“Биз чегараларимизни ёпмоқчи эмасмиз. Шунчаки мамлакатга келаётган муҳожирлар оқимини назорат қилиш ва гуманитар фалокатнинг олдини олишни истаймиз”, — деб ўтган у.