Кейинги йил баҳорига қадар Тўябўғиз ва Чорвоқ сув омборларида аҳоли учун махсус жамоат хизматлари ташкил қилинади. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, пляжда барча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилади: қутқарув хизмати, зарурий инфраструктура – душ кабиналари, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар, овқатланиш, сузиш буюмлари савдоси ва ижараси пунктлари, санитария-гигиена бўлинмалари – ташкил этилади.

Қишга яқин Чимён оромгоҳи ҳудудида маъмурий биноси модернизацияси, транспорт йўлининг қайта тикланиши, замонавий асбоб-анжомлар билан таъминланиши бошланади.

“Тошкент вилоятининг барча туманларида туризмни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз, - деди “Ўзбектуризм” миллий компанияси мутахассиси Жамшид Ғозиев. – Масалан, Оҳангарон туманида гўзал табиат манзаралари жуда кўп, кўпгина тоғли қишлоқларда эса меҳмонхона уйлар тармоғини ривожлантирса бўлади. Бу борада Янгиобод шаҳарчаси, Лашкарак, Эртош ва бошқа қишлоқларнинг истиқболлари жуда яхши”.