Қочқинлар минган яна бир қайиқ Туркия қирғоқлари яқинида чўкиши натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 7 нафари болалар экани маълум бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс нашри хабар қилган.

Хабарда айтилишича, бу қайин Грециянинг Лесбос оролига йўл олган, Эгей денгизининг Туркия қирғоқлари яқинидаги ҳудудида чўкишни бошлаган. Соҳил қўриқчилари қайиқнинг 27 нафар йўловчисини қутқариб қолишган.

"Фронтекс" агентлиги маълумотига кўра, 2015 йилнинг 1 январидан 1 ноябригача бўлган муддатда ЕИ чегараларини 1,2 млн қочқин кесиб ўтган.