VietJet авиакомпанияси 30 дона Airbus А321 самолётига буюртма берди

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 2013

Вьетнамнинг бюджетдаги авиаташувчиси VietJet Air 30 дона Airbus А321 йўловчи самолёти буюртма қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Компания вакилининг ойдинлик киритишича, буюртма 9 дона А321ceo самолётига, 21 дона А321neo самолётига қилинган. Ушбу моделлар бир-биридан двигателлари борасида фарқ қилади.

“Бизнинг олиб борган ушбу чора-тадбиримиздан мақсад, қўшимча А321 самолётлари ёрдамида ички ва халқаро парвозларимизда йўловчилар сонини оширишдан иборат”, — деб таъкидлаган у.

Маълум бўлишича, сўнгги ҳафталарда Airbus да ҳам, Boeing да ҳам янги буюртмалар миқдори тушиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар