Ҳиллари Клинтон АҚШнинг ИШИДга қарши уруш эълон қилишига ҳали эрта деб ҳисобламоқда

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 4658

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон айни пайтда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши уруш эълон қилиш ғоясини қўллаб-қувватламаслигини айтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.   

Клинтоннинг айтишича, унинг бундай фикрлашига сабаблардан бири ИШИД томонидан солинаётган таҳдид борасида бир тўхтам йўқлигидир. У америкалик фахрий ҳарбийлар билан учрашганда АҚШ ИШИД ўзидан намоён қилаётган таҳдидни яхшироқ англаши зарур, деб айтди.   

Клинтон мамлакат бундай қадамнинг баҳосини англаши керак деб айтди. “Агар сен уруш эълон қилсанг, унда буни қўллаб-қувватлай оладиган бюджетга эга бўлганинг маъқул”, деб қайд қилди Клинтон.

Клинтоннинг таъкидлашича, ИШИД билан боғлиқ жангарилар Россия самолётининг Мисрда фалокатга учрашига жавобгар бўлса, “унда бу АҚШ ва бошқа давлатларнинг террорчиларга қарши курашга тайёргарлигини ошириши керак”.

Кўпроқ янгиликлар