Японияда илк бор аёлларга қирувчи самолётларни бошқаришга ижозат берилди

Жаҳон 11 Ноябрь 2015 1767

Япония Мудофаа вазирлиги биринчи марта аёлларга миллий мудофаа ҳаво кучларининг қирувчи самолётларини бошқаришга рухсат берилди. Kyodo агентлигининг 11 ноябрда хабар беришича, бундай чоралар аввалроқ қабул қилинган меҳнат билан банд аёллар сонини ошириш тўғрисидаги қонун талабларига мос равишда амалга оширилмоқда.

Тахминларга кўра, учувчи-аёллар F-15 ва F-4 самолётларида парвоз қилишади. Бунинг учун улар уч йиллик тайёргарлик курсида таҳсил олишлари лозим. Қайд этилишича, Япония мудофаа маҳкамаси ўз қарорини тайёрлашда АҚШ ва Британия тажрибасидан фойдаланди.

Айни пайтда Японияда аёллар мудофаа кучларида ёрдамчи бўлинмаларда ва тиббий ходимлар сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ҳарбий аёлларнинг айримлари учувчилик лицензиясига эга ва уларга қирувчилардан фарқли равишда, бошқариш унчалик мураккаб бўлмаган транспорт ва соқчи самолётларида парвоз қилишга ижозат берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг август ойида Япония парламенти ишлаётган аёллар сонини оширишга қаратилган янги қонунни қабул қилган эди. 2016 йилда кучга кириб, 2026 йилга қадар амал қилинадиган янги ҳужжатга биноан, йирик компаниялар ва давлат ташкилотлари муайян фоизда оддий ва раҳбар лавозимларига аёлларни ишга олишлари шарт. Ҳозирча улар сони бўйича аниқ рақамлар айтилгани йўқ.

Бироқ, тез орада мамлакат бош вазири Шиндзо Абэнинг 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига қадар раҳбар аёллар сонини 30 фоизга етказиш ҳақидаги таклифи асос қилиб олиниши мумкин.
Ҳукуматнинг бундай қарорга келишига мамлакат аҳолисининг сони тезкор суръатларда камайиб кетаётгани ҳам сабаб бўлган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар