Mitsubishi Aircraft компанияси томонидан ишлаб чиқилган MRJ йўловчи лайнери ўзининг илк парвозини амалга оширди.

Компания мазкур тадбирни Ustream хизмати орқали трансляция қилмоқда. Mitsubishi Regional Jet — 1962 йилдан буён биринчи марта ҳавога кўтарилган япон тижорий самолётидир.

Самолёт Нагоя шаҳри аэропортидаги учиш-қўниш йўлагидан парвоз қилди. Трансляцияни 600 мингга яқин киши томоша қилди.