Йозеф Блаттер асаб тизимидаги муаммолар сабабли шифохонага тушиб қолди

Спорт 11 Ноябрь 2015 1618

90 кун муддатга футболдан четлатилган ФИФА президенти Йозеф Блаттер асаб тизимидаги муаммолар сабабли шифохонага ётқизилди. 79 ёшли швейцариялик мансабдорнинг ҳозирги ҳолати борасида аниқ маълумотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ФИФА ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси Блаттерни ўз лавозимидан ва футболдаги фаолиятидан 90 кунга четлаштирганди. У билан биргаликда УЕФА президенти Мишель Платини ва ФИФА Бош котиби Жерома Вальке ҳам шу муддатга футболдан четлаштирилганди.

Швейцария Адлия федерал бюроси 25 сентябрдан Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғаганди. Йозеф пулларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Маълумот учун, Блаттер ФИФА президентлигида 1998 йилдан буён ишлаб келаётганди. Жорий йилнинг 29 май куни бўлиб ўтган сайловларда ҳам у ғалаба қозонган бироқ ташкилотда коррупция билан боғлиқ можаролар пайдо бўлгач, 2 июнда истеъфога чиқиши ҳам маълум қилганди.

ФИФА президентлиги учун сайловлар 2016 йилнинг 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар